Сирдарёдаги тошқин Қозоғистонга 423 минг доллар зарар етказди. Рақамлар ошиши мумкин
Олам
−
03 Май 2020
13003Ўзбекистонда тўғон бузилганидан кейин рўй берган тошқин оқибатида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги бир неча аҳоли пунктида 400 дан ортиқ уй сув остида қолди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаорол туманида коллекторларнинг сувга тўлиши ва тошиши натижасида Жана Жол, Женис, Жана Турмыс ва Енбекши аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолиши хавфи пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг икки мамлакат чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилди.
“2020 йилнинг 3 май куни соат 05:00 дан (Тошкент вақти билан соат 04:00) 250 уй сув остида қолган Фердуси қишлоғидан Жанажолский туманининг Оргебас қишлоғига сув кела бошлади. Соат 08:00 га (Тошкент вақти билан 07:00) келиб, Оргебаснинг бутун ҳудудини (194 та уй)”, дейилади хабарда.
Сув тошган жойларнинг аҳолиси эвакуация қилинган. Тошқинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Матбуот хизматининг хабар беришича, узунлиги 10 метр ва кенглиги 6 метр бўлган кўприк вайрон бўлган. 1682 гектар экинни сув босган. Дастлабки прогнозларга кўра, фермерларга етказилган зарар 181 миллион тенге (423 минг доллар) дан ошади.
LiveБарчаси