Бухородаги даҳшатли ЙТҲ сабаби маълум бўлди. Рулда 22 яшар йигит бўлган
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
13688Аввалроқ, бугун, 29 ноябрь куни Бухорода автобус билан тўқнашган Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу йўл-транспорт ҳодисасига оид суратлар ва янги маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 07:15 атрофида Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 305-километрида содир бўлган.
Nexia-2 русумли автомобилни 22 яшар йигит бошқараётган бўлган. У Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган С.Х. Nexia-2 русумли автомобилини “Тошкент-Хоразм” йўналишида бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Бухоро шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги Higer русумли автобусининг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлганлар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан кучли толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликни сўраган ҳолда бундай ҳолатда ҳаракатланиш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантиради.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь