АҚШда коронавирусни даволаш нархи айтилди
Олам
−
05 Апрель 2020
35817АҚШда бир кишини коронавирусдан даволаш 75 минг долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда "FAIR Health" мустақил нотижорат ташкилоти ҳисоб-китобларга асосланиб хабар берди.
"FAIR Health" мутахассислари ўзларининг ҳисоб-китобларини АҚШдаги пневмония ва гриппни даволаш бўйича маълумотларга асосланиб тузди. Натижада, суғуртасиз одамлар учун шифохонада олти кунлик COVID-19 даволаш 73,3 минг долларга, суғурталанганлар учун 38 минг долларга тушиши аниқланди.
Мутахассислар АҚШ фуқароларига касаллик жуда оғир бўлмаса, уйда даволанишни маслаҳат беришди. Чунки ҳозирда штатларнинг марказий шифохоналарида жой тақчиллиги кузатилмоқда.
Бундан ташқари, онлайн тиббиёт хизматлари ёки ишонч телефонлари мавжуд. Америкаликлар у ерга қўнғироқ қилиб, коронавирус билан курашиш тўғрисида маслаҳат сўрашлари мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 312 237 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 14 997 нафари соғайган, 8 501 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси