Мексикада коронавирусни биринчи бўлиб юқтирган бемор шифо топди

Олам

image

Кеча, 2 март куни мексикалик шифокорлар мамлакатда биринчи бўлиб коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган беморнинг шифо топганини маълум қилди. Бу ҳақда миллий соғлиқни сақлаш институтлари ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг мувофиқлаштириш комиссияси раҳбари доктор Густаво Рейес матбуот анжуманида айтиб ўтган.

"Биринчи рақамли бемор бугун шифохонадан чиқарилди. У вирусга қарши текширилди, ташхиснинг жавоби салбий бўлиб чиқди. Унинг яшаш жойида изоляцияда қолиши жуда муҳим, аммо ҳар ҳолда инфекция хавфи кам", деди Рейес. Маълумотларга кўра, Мексикада коронавирус билан оғриган беморлар сони тўрттага камайган ва айни дамда олти кишида қолмоқда. Уларнинг барчаси ушбу касалликни республикадан ташқарида юқтирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 90 924 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3124 киши вафот этди. 47 871 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80151 бемор – 2944 нафар вафот этган), Жанубий Корея (4812 – 34), Италия (2036 – 52), Эрон (1501 – 66), Япония (274 – 6).


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика коронавирус

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг