Оқ уйнинг бошқарувчиси ўзгарди
Олам
−
07 Март 2020
4468АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уй аппаратининг янги раҳбарини тайинлади. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу лавозимни конгрессмен Марк Медоус эгаллайди.
“Мен конгрессмен Марк Медоус Оқ уйни бошқаришини эълон қилишдан мамнунман. Мен Марк билан узоқ вақтдан бери танишман ва ишлаганман. Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши”, деб ёзган Трамп.
Aмерика раҳбари, шунингдек, Оқ уй аппарати раҳбари вазифасини бажарувчи Мик Малвейнга қилган иши учун миннатдорчилик билдирди ва у AҚШнинг Шимолий Ирландия бўйича махсус вакили лавозимида иш бошлашини маълум қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023