Диққат! Россияга киришда тартиблар ўзгарди

Жамият

image

Эндиликда Россияга кетаётганлар ўзи билан багаж ва қўл юки сифатида 5 кг дан ортиқ сабзавот ва меваларни олиб ўтиши тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда. 

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 17 июль Россия Федерацияси Бош вазирининг 907-сон Қарори қабул қилинган. Ҳужжатга мувофиқ Россия давлат чегараси ўтиш пунктларида давлат карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилган. 

Янги қоидаларга кўра, Россия чегарасини кесиб ўтаётган шахс багаж ва қўл юки сифатида 5 кг дан ортиқ бўлмаган сабзавот ва меваларни,  ҳар бирида энг кўпи 15 дона гул ва ўсимликларнинг бошқа қисмлари бўлган учтадан кўп бўлмаган гулдастани олиб ўтиши мумкин бўлади. Мазкур товарлардан катта миқдорда олиб кириш учун тегишли фитосанитария сертификатлари талаб қилинади. Акс ҳолда 2 кун ичида маҳсулотлар қайтариб юборилади ёки эгаси ҳисобидан йўқ қилинади. 

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига янги қоидалар самолёт, поезд ва автомобиль йўловчиларига ҳам тааллуқли эканлигини ҳисобга олишларини сўрамоқда. Мазкур чекловлар транспорт тизимлари ходимларига ва почта жўнатмаларига ҳам тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг