Дезинфекция давом этади: навбатдаги манзил меҳрибонлик уйи

Жамият

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ сайти томонидан #UydaHayotBor  номли махсус акция эълон қилинган эди. Мазкур тадбир доирасида хонадонлар ва ташкилотлар бепул дезинфекция қилинмоқда. Акцияда таҳририят билан ҳамкорликда “AZIZXON STAR SERVIS” ва “Dez and clean”  компаниялари фаол қатнашиб келмоқда. Эндиликда сафимиз янада кенгайди. Жамоамизга “EURODEZ” дезинфиктология клиникаси мутахассислари ҳам келиб қўшилди. 

Ҳар бир дезинфекция гуруҳи айтилган манзилларга бориб, дезинфекция ишларини бепул амалга оширади.

“EURODEZ” компанияси ходимлари ҳам бир нечта хонадонни дезинфекция қилиш билан бирга, Яшнобод туманида жойлашган 30-Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. 

Меҳрибонлик уйининг кириш қисми, ҳовли, йўлаклар, ошхона, болалар хонаси ва ўйин хоналари дезинфекция қилинди. Бундан ташқари, мутахассислар тарбиячиларга керакли тавсиялар беришди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчимизки, лойиҳа энг аввало боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу боис биз дарвоза атрофи “иномарка”ларга тўла, бадавлат кишиларнинг хонадонларига эмас, ёрдамга ҳақиқатан муҳтожларнинг уйига шошамиз.

☎️+99871 2073444  рақамига қўнғироқ қилиб  “EURODEZ” компанияси билан боғланиш имкониятига эгасиз.

Юқоридаги рақамларга қўнғироқ қилиб исм-шарифингиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни қайд эттиришингизнинг ўзи кифоя.

Талаблар кўп бўлишини инобатга олиб, дезинфекция гуруҳимиз навбат билан сиз кўрсатган манзилга етиб боради.

Хизмат мутлақо БEПУЛ!

Ҳурматли юртдошлар агар сиз ҳам дезинфектология клиникаси раҳбари бўлсангиз ва биз билан бирга коронавирусга қарши курашиб, уни бирга енгиш истагида бўлсангиз  +998998683320 рақамига қўнғироқ қилиб, биз билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. 

#UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

дезинфекция Акция

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг