Ўзбекистон ҳукумати ва Бош прокуратурадаги ўзгаришлар, Мирзиёеванинг Беш ташаббус бўйича стратегияси ва куннинг энг муҳим хабарлари шарҳи

Жамият

image

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси тарихига ўзгаришлар, эврилишлар куни сифатида ёзилса ажабмас. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, бироз вақт ўтиб Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Келди-кетдилар бугунга етарлича бўлди. Эртага, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтиши аниқ. Кузатамиз, яна қандай "сюрприз"лар бизни кутиб турибди.

Элмира Боситхонова яна Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлди.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб аввал шу лавозимда ишлаган Элмира Боситхонова тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Рсепублкиаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Танзила Норбоева бу лавозимда 2016 йил 15 декабрдан бери фаолият юритиб келаётганди.


Саида Мирзиёева Президентнинг Бешта ташаббусни амалга ошириш бўйича стратегияни тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (ДБО) ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, дастурларни бошқариш офисининг асосий мақсади Имплементация стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Стратегиянинг биринчи версияси тайёр ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлади.

Ниғматилла Йўлдошев Адлия вазири, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи ва бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига раислик қилиб келаётганди.

Президент Отабек Муродовни Бош прокурор лавозимидан четлатди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокурор Отабек Муродовни ўз лавозимидан озод қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:
Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилсин”, дейилади Президент фармонида.

Отабек Муродов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 31 январдаги ПФ-5320-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланганди.

Муродов Адлия вазири ўринбосари ва Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Собиқ Бош прокурор 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Қашқадарёда фуқаро ўз қариндошини уриб ўлдириб қўйди.

Жорий йилнинг 18 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.

Ҳодиса натижасида О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган туманига янги ҳоким тайинланди.

Наманган вилояти ҳокимининг Мўминов Садритдин Зокировични туман ҳокими этиб тайинланлаш тўғрисидаги қарори Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 19 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Мўминов Садритдин 1970 йилда Чортоқ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналишида тамомлаган.

Бировнинг Captiva'сига атай зарар етказган ИИБ ходимига нисбатан иш очилди.

Кеча, 19 июнь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими кўп қаватли уй олдидаги йўлакка ташлаб кетилган Captiva русумли автомобилнинг орқа чап эшиги ва чап қанотини темир буюм билан тирнагани акс этган видео эълон қилинди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 17 июнь куни тахминан соат 8.10 да содир бўлган. Яшнобод тумани ички ишлар ходими Д.С. ўзига тегишли Matiz русумли автомобилда хизматга кетмоқчи бўлган вақтда йўлда турган Captiva русумли автомобиль сабабли йўлга чиқа олмаган ва юқоридаши ҳолат содир бўлган.
 
Таъкидланишича, ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда, зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади. Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимининг хунук қилғилиги учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг