Қозоғистонда ўзбек анорлари импортига қўйилган тақиқ бекор қилинди
Жамият 14 Март 20:30 761
image

Бугун, 14 март куни Остона шаҳрида “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев билан Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда инспекция Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда анор импортига қўйилган чекловни бекор қилиш, шунингдек, карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати, икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида экспорт ва импорт қилинаётган мева-сабзавотларни фитосанитар кўрикдан ўтказишда ҳамкорликдаги назоратни янада кучайтириш сингари масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Қозоғистонга Ўзбекистондан анор олиб кириш учун ўрнатилган вақтинча тақиқ 14 мартдан олиб ташланишига эришилди.

Бугундан эътиборан экспортчи тадбиркорлар Қозоғистонга анорни фитосанитар назоратдан ўтказиб, экспорт қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон карантин хизмати жорий йилнинг 20 февралидан Ўзбекистондан анор олиб киришни вақтинча тақиқлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.3