... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик дзюдочилар Грузиядаги Гран-прида иштирок этишади


19:14, 27.03.2018 Спорт
 894

Дзюдочилар эртага, 27 март куни Грузияга жўнаб кетишади.

30 март - 1 апрель кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли Гран-при турнири бўлиб ўтади.
 
Ушбу мусобақада дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд дзюдочилар совринли ўринлар учун ўзаро кураш олиб боришади.
 
Айни пайтда ўзбекистонлик дзюдочилар Гран-прига тайёргарликни давом эттирмоқдалар.
 
Мусобақада терма жамоа қуйидаги таркибда иштирок этади:
 
-60кг: Дониёр Султонбоев
-66кг: Шаҳрам Аҳадов
-73кг: Ғиёсжон Бобоев
-81кг: Шарофиддин Болтабоев
-90кг: Шермуҳаммад Жандриев
Мураббий: Мирали Шарипов.
 
Шуни қўшимча сифатида қайд этиб ўтишимиз мумкинки, Тбилисидаги мусобақада ўзбекистонлик ҳакам Рамзиддин Саидов фаолият олиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дзюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!