Юқоричирчиқда қурилган шифохонага карантиндагиларни жойлаштириш бошланди

Жамият

image

Аввалроқ, коронавирус инфекциясига қарши курашишга қаратилган ишлар доирасида Тошкент вилоятининг Юқориирчиқ туманида махсус карантин зона ва шифохона қуриш ишлари бошлангани ва бир неча кунда фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 27 март куни Юқоричирчиқда қурилаётган карантин зонасининг дастлабки лотлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги маълум қилди.

Кеча янги қурилган карантин ҳудудига хориждан олиб келинган 650 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлаштирилган.

Маълумот учун, коронавирусга қарши курашиш учун Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳам шифохона қуриш бошлаб юборилган. Шифохоналарни 5 кунда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг