Избоскандаги оммавий тадбирга “СЭС” рухсат бермаган

Жамият

photo_2020-05-14_10-40-40

Ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлган Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимлиги уюштирган оммавий тадбирга "СЭС" рухсат бермаган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам лойиҳасининг карантин пайтида ўтказилиши қанчалик тўғри? Ўзи ҳар куни телевидениеда уйда ўтиринг деб айтилаётган бўлса?

"5000 қадам лойиҳаси оммавий бўлмаслиги керак. Яъни одамлар жамоавий юришлари эмас, балки ҳар бир шахс карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўзи учун кунига 5000 қадам пиёда юрса, соғлиғи учун фойдадан холи бўлмайди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ва "СЭС" рухсат берди" деган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Оммавий тадбирлар Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан бекор қилинган ва бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат бериш Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда унинг ҳудудий марказлари ваколатига кирмайди.

Аммо агентлигимиз коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик, эпидемияга қарши, шунингдек инсонларни саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги зарур талаб ва тавсияларни ишлаб чиқади, бу жиҳатдан мазкур масалаларни мувофиқлаштирувчи етакчи ҳисобланади", дейди Ботиржон Қурбонов.

Аввалроқ, Избоскан тумани ҳокимлиги карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб оммавий тадбир ўтказилгани маълум бўлган. Тармоқдаги эътирозлардан сўнг туман ҳокимлиги бу ҳолат бўйича муносабат билдириб, оммавий тадбир "Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассисларининг махсус назорати остида" ўтганини иддао қилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Избоскан

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг