Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Олам

image

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Толмачёв номидаги аэропортда Ёқутистонга учаётган рейсга рўйхатдан ўтиш вақтида трапспорт полицияси 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. 

Россия ИИВ Сибир федерал округи бўйича Транспорт бошқармасининг хабар беришича, эркак Ўзбекистонда халқаро қидирувга берилган. Терговдан яшириниш мақсадида Россияга қочиб кетган.

У Ўзбекистонда одам ўғрилаш ва қалбаки ҳужжатлар билан уни чегарадан ўтказишда айбланяпти. Ўзбекистон ИИВ эркакка нисбатан “Одам савдоси” моддаси билан жиноий иш очган.

Новосибирск Темир йўл суди қўлга олинган эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини маъқул кўрган. Кейинроқ у Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия одам савдоси

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг