... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда жамоат ишлари жиноий жазонинг янги турига айланади


17:48, 27.02.2017 Жамият
 2 680

Ўзбекистонда қамоқ кўринишидаги жазо тури бекор қилинади, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга туширилади.

Аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.​
 
Шунга биноан, Ўзбекистон Республикасида жиноий жазолар тизими доирасига “мажбурий жамоат ишлари” киритилиши режалаштирилмоқда. Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари 24 февраль куни киритилаётган тегишли ўзгартишни биринчи ўқишда кўриб чиқди, деб хабар берди палата Ахборот хизмати.
 
Тизимда жорий қилиниши кўзда тутилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига “мажбурий жамоат ишлари”нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, дастлабки тергов, шунингдек, фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, юқорида келтириб ўтилган фармонга мувофиқ, 1 апрелдан Ўзбекистонда қамоқ кўринишидаги жазо тури бекор қилинади, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, шунингдек, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Олий Мажлис қамоқ мажбурий жамоат ишлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар