Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномаси Туркияда китоб шаклида чоп этилди
Жамият
−
23 Февраль 2020
6463Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига Мурожаатнома йўллаган эди. Ўзбекистон раҳбарининг мурожаатномаси турк тилига таржима қилиниб, китоб шаклида чоп этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Мурожаатномада айни вақтда минтақада муҳим марказ сифатида ўрнини топиб бораётган Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги қарашлари, келгусидаги қадамлар акс этган. Шу боис у китоб ҳолида чоп этилиб, Туркия Республикаси Президенти девонининг Халқ кутубхонасига ҳам жойлаштирилди.
Мурожаатнома биринчи босқичда 1000 нусхада чоп этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Туркия Республикасида бўлиб, Президент девонининг Халқ кутубхонаси очилиш маросимида фахрли меҳмон сифатида иштирок этган эди.
Давлат раҳбари кутубхонага 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни совға қилди.