Россиянинг авиабазасига ҳужум уюштирилди

Олам

image

Жангарилар Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Сурияда урушувчи томонларни яраштириш бўйича марказ раҳбари генерал-майор Алексей Бакин маълум қилди.

Кеча, 12 июль куни ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қурилмалари авиабаза яқинида учта дронни йўқ қилган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган, авиабаза штат режимида ишлаяпти.

Маълумот учун, 26 июнда Хмеймим авиабазасига ҳужум қилишга уриниш бўлганди. Ўшанда жангариларнинг ҳужумини тўхтатиб, иккита дронни йўқ қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Хмеймим

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг