... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда автомобилларни қарзга берувчи Rent-car хизмати жорий этилади


19:43, 19.02.2018 Жамият
 12 812

Мазкур хизмат туридан ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам чет элликлар фойдаланиши мумкин.

Бугун, 19 февраль куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хусусий компаниялар билан ҳамкорликда автомобилларни ижрага берувчи Rent-Car хизматини ташкил этиш ишлари бошланганини маълум қилди.
 
Бу хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмни ривожлантиришга доир қарорнинг ижроси сифатида амалга оширилмоқда.
 
Маълум қилинишича, бизнесменлар лойиҳага катта қизиқиш билдиришди ва бу йўналишда бир нечта намуналар тайёрланган.
 
Мазкур хизмат тури Бухоро билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва бошқа туристик марказларда тажриба сифатида йўлга қўйилмоқда.
 
Автомобиль ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади.

Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади.
 
Мазкур хизмат туридан ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам чет элликлар фойдаланиши мумкин.
 
Жорий йилнинг 3 февралида қабул қилинган ички туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор шундан далолат беради.

Икром Раҳмон

Теглар:Rent-Car туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар