ФВВ ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
4923Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати томонидан берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик пасаяши, шамол тезлиги кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, “Қамчиқ” довони ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратилишини сўради:
• автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
• довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
• автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
• ҳайдовчиларнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
• вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.
“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.