WhatsApp эски смартфонларда ишлашни тўхтатди
Технология
−
01 Февраль 2020
4447WhatsApp маъмурияти 1 февралдан бошлаб Android 2.3.7, iOS 8 ва ундан олдинги қурилмаларда мессенжерни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Бу ҳақда WhatsApp веб-сайтида хабар берилди.
Gingerbread деб номланувчи Android 2.3.7 операцион тизими 2010 йилда чиқарилган. У Samsung Galaxy S2 ва HTS Desire HD каби смартфонлар учун ишлатилган. Шунингдек, WhatsApp iPhone 4 смартфонларида ишлашни тўхтатади.
Маълумот ўрнида, WhatsApp мессенжери 2009 йил январь ойида оммага тақдим этилган. Ҳозирда бу месснжердан 1 миллиардан ортиқ одам кунига 70 миллиардга яқин хабар жўнатади.
2014 йил 19 февраль куни WhatsApp'ни Facebook 19 миллиард долларга сотиб олган.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023