Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 8 миллиондан ошди

Олам

image

Дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 8 миллиондан ошиб кетди. Worldometers статистика портали маълумотлари шундай кўрсатмоқда.

Унга кўра, бугун, 16 июнь ҳолатига дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 8 118 908 тага етди. COVID-19 дан вафот этганлар эса 430 мингдан, ундан соғайганлар 4 миллиондан ошди. 

Ҳозирда 3 448 056 кишида коронавирус фаол ҳолатда. Уларнинг 3 393 488 (98 фоиз) нафарининг аҳволи яхши, 54 568 (2 фоизи) нафари эса оғир аҳволда.

Коронавирусга чалиниш бўйича АҚШ биринчи ўринда боряпти ва бошқа бирор давлатнинг бу борада унга етиб олиши амримаҳол. Америкада 2 182 950 кишида коронавирус аниқланган. Унинг ортидан Бразилия (891 556), Россия (537 210), Ҳиндистон (343 091), Буюк Британия (296 857), Испания (291 189), Италия (237 290), Перу (232 992), Эрон (189 876) ва Германия (188 044) боряпти.

Бугунгача ушбу инфекцияга чалинган беморларнинг 439 204 нафари вафот этган. Қурбонлар сони бўйича АҚШ (118 283 нафар қурбон), Бразилия (44 118), Буюк Британия (41 736), Италия (34 371), Франция (29 436), Испания (27 136), Мексика (17 580), Ҳиндистон (9 915), Бельгия (9 661) ва Эрон (8 950) етакчилик қиляпти.

Жами беморларнинг 4 231 648 нафари соғайган. Беморларнинг соғайиши бўйича етакчи давлатлар қаторига АҚШ (889 866 нафар бемор соғайган), Бразилия (464 774), Россия (284 539), Ҳиндистон (180 320), Италия (177 010), Германия (172 600), Туркия (152 364), Эрон (150 590), Чили (148 792) ва Перу (119 409) кирган.

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар 8 034 461 нафарни ташкил қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус пандемия

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг