Самарқандда EPICA каналга тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 9 октябрь куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида EPICA автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа соат 09:30 да Нарпай туманида содир бўлган. Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган EPICA автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.  

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Текширувлар натижасида фуқаронинг Эпилепсия касаллиги борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

EPICA

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар