... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги ижрочи директор тайинланди


16:25, 12.10.2017 Спорт
 846

Шуҳрат Сайдалиев Тошкент автомобил ва йўллар институтинининг молия факультетини тамомлаган.

Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислари залида кеча, 11 октябрь куни навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги ижрочи директор тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондининг ижрочи директори сифатида фаолият юритиб келган Фурқат Шарипов ўз лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Шуҳрат Сайдалиев тайинланди.
 
Маълумот учун, Сайдалиев Шуҳрат Холматжонович 1986 йил 3 декабрь куни таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Тошкент автомобил ва йўллар институтинининг молия факультетини тамомлаган.
 
Фаолияти давомида банк соҳасида турли лавозимларда, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитасида ҳам ишлаган. Рус ва инглиз тилларида сўзлаша олади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзПФЛ ташкилотига Омон Ғофуров Файзуллаевич бош директор этиб тайинланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фонди Шуҳрат Сайдалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!