Гонконгдаги намойишлар дунёга ёйилди

Олам

image

Гонконгда бошланган демократия учун норозиликлар бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Кеча, 18 август куни митинглар Буюк Британия, Франция, АҚШ, Канада ва Австралияда бўлиб ўтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ванкувер, Торонто ва Лондонда намойишчилар Хитой ҳукуматини қўлловчи митингларг дуч келди. 18 август, якшанба куни юзлаб одамлар Сиднейнинг Белмор паркида норозилик намойишини ўтказишди.

Баъзилар Хитой давлати томонидан Гонконгни қўллаб-қувватлаётганларнинг таъқибга олиниши мумкинлигидан қўрқиб, юзига ниқоб тақиб олди.

Кеча Хитой марказий ҳукуматининг тобора жиддий огоҳлантиришларига қарамай, Гонконгда юз минглаб одамлар демократия учун намойишларда иштирок этди. Йиғилган намойишчилар сони 1 миллион 700 минг кишига етгани айтилмоқда. 

Қарийб икки ойдан бери давом этаётган норозилик ҳаракатларининг сабаби нимада? Бунга Гонконгдан Хитой материкига экстрадиция қилишни таъминловчи қонун лойиҳаси сабаб бўлди. 

Танқидчилар бу таклиф ҳудуднинг суд мустақиллигига путур этказиши ва Хитой ҳукуматига қарши чиқаётганларни нишонга олиш учун ишлатилиши мумкинлигини таъкидлайдилар.

Февраль ойида ҳукумат томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши июнь ойида бўлиб ўтган оммавий митинглардан кейин тўхтатилди. Намойишчилар унинг бутунлай бекор қилинишини исташмоқда.

Намойишчиларнинг ҳозирги талаблари:

•    Экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳасини тўлиқ бекор қилиш;

•    12 июнь норозилик намойишлари ҳақида ишлатилган “ғалаён” тавсифининг олиниши

•    ҳибсга олинган барча намойишчиларга нисбатан амнистия эълон қилиш.

•    Полициянинг шафқатсизлиги бўйича мустақил текширув ўтказиш;

•    Гонконг раҳбари (шаҳар раҳбари) ва Қонунчилик кенгаши сайловларида умумий сайлов ҳуқуқини бериш.

Баъзилар, шунингдек, амалдаги ижрочи директор Керри Ламнинг истеъфосини исташади, чунки уни расмий Пекиннинг қўғирчоғи деб ҳисоблашади.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш экстрадиция Гонконг

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг