ОТМга контракт асосида кирганларнинг сони эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, талабалик бахтига муяссар бўлган абитуриентлар 193 421 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг бор-йўғи 42 655 нафари давлат гранти асосида ўқийди. Бу ҳақда бугун, 23 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъуллари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Яқинлашаётган ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишида талабага айланган 193 421 нафар абитуриентнинг 42 655 нафари – давлат гранти, 150 766 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирган.

Ушбу абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

•  Кундузги таълим шакли — 129 927 нафар;
•  Сиртқи таълим шакли — 49 852 нафар;
•  Кечки таълим шакли — 10 752 нафар;
•  Масофавий таълим шакли — 2 890 нафар.

Танлов натижаларига кўра:
— давлат гранти асосида ўртача балл — 119,3 баллни;
— тўлов-контракт асосида ўртача балл — 93,3 баллни ташкил этган.

Маълумки, тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 балл ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба абитуриент контаркт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг