Остон Ўрунов “Навбаҳор”ни тарк этмоқда
Спорт
−
05 Декабрь 2023
9913Наманганнинг “Навбаҳор” клуби етакчиси Остон Ўрунов жорий клуби билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Тугади. Ҳаммаси учун раҳмат, “Навбаҳор”, деб ёзиб қолдирди Ўрунов ўз саҳифасида.
22 ёшли футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум.
Ўрунов жорий мавсум “Навбаҳор” сафида умумий 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларидан бири ҳисобланади. “Transfermarkt”га кўра, Ўруновнинг қиймати 1 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023