Расман: Ўрунов Эрон клуби билан шартнома тузди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов Эроннинг “Персеполис” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Ўрунов янги жамоаси билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. 23 ёшли футболчи янги клубида мавсумига 807 минг АҚШ доллари ишлаб топади.

Ўруновнинг охирги жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бўлди. У наманганликлар сафида Осиё Чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 1 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Ҳожимат Эркинов БАА клуби билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Персеполис Остон Ўрунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг