... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ондатра овчилари “овланди”


17:38, 13.02.2018 Жамият
 2 442

“Шоввоз”ларнинг бундай хатти-ҳаракатлари натижасида ҳайвонот дунёсига 22 миллион 391 минг 200 сўм миқдорида зарар етказилган.

Инсон ўзини ўраб турган атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши лозим деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сайти. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида ушбу тартибни бузган шахсларга нисбатан тегишли жазо белгиланиши кўзда тутилган.

Аммо орамизда баъзан қонунларни “четлаб ўтиш”га уринадиганлар ҳам учраб туради. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида худди шундай қонунбузилиш ҳолатига дуч келинди. 

Касби туманидаги Пандрон қишлоғида яшовчи фуқаролар Арслон ва Бурхон Йўлдошевлар Қарши-Миришкор автомобиль йўли четидаги каналдан тақиқланган, қўлбола қафаслар ёрдамида 26 бош ондатрани ноқонуний тарзда овлаганликлари аниқланди.  “Шоввоз”ларнинг бундай хатти-ҳаракатлари натижасида ҳайвонот дунёсига 22 миллион 391 минг 200 сўм миқдорида зарар етказилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда вилоят прокуратурасига маълумот киритилиб, айбдорлар жавобгарликка тортилди.
 
Унутмаслик керакки,  табиатдаги ҳеч бир жонзот эгасиз эмас.  Уларни овлаш,  тутиб олиш,  ундан ўз манфаати йўлида фойдаланишга йўл қўйилмайди. 
Инобат Матёқубова

Теглар:Қашқадарё ондатра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар