Олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказ ишга туширилади

Жамият

image

Наманганда Туркия тажрибаси асосида олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказ ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев вилоят имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда мутасаддиларга топшириқ берди.

Президент Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётганини қайд этган. Шавкат Мирзиёев 25 март куни танишган заргарлик корхонасини мисол қилиб, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият борлигини таъкидлаган.

Шу боис, тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилинади. Соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади.

Мутасаддиларга Туркия тажрибаси асосида Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказни ишга тушириш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Наманганга борган Мирзиёев йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган марказ Мирзиёев Олтинни сотиш ва қайта ишлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг