...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар стресдан ҳимояланиш учун энг яхши маҳсулотни аниқладилар


10:06, 13.08.2018 Саломатлик
 6 771

Илмий тажриба уч гуруҳ ўртасида олиб борилган.

Гарвард университети мутахассислари профессор Дэвид Людвиг раҳбарлигида илмий тажриба орқали овқатланиш ва гормонлар ишлаб чиқариш ўртасида боғлиқликни аниқладилар.
 
Кўнгиллилар уч гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бири ўз овқатланиш рационига эга бўлган: биринчи гуруҳ оқсил кўп бўлган тухум, иккинчи гуруҳ – сўли ёрмаси, учинчи гуруҳ – тез тайёр бўлувчи сўли истеъмол қилган.
 
Тадқиқотлар натижасида, биринчи гуруҳ вакиллари стресга энг чидамли экани маълум бўлган. Бу ҳол оқсил ва тухум сариғидаги микроэлементлар мажмуаси стресс гармони бўлган адреналиннинг бирдан кўпайишини олдини олиши билан боғланган.
 
Учинчи гуруҳдаги одамлар эса стресга энг кам даражада чидамли одамлар деб топилган. Тез тайёр бўладиган сўли ёрмаси шакарнинг сўрилишини тезлашишга олиб келувчи гликемик индексни ошириб юборади. Қонда шакар миқдорининг ошиши ацетилхолин ишлаб чиқаришга олиб келади, уни ўз навбатида “саросима гармони” ҳам дейишади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Илмий тажриба стресс тухум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!