... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар онг кучи билан бошқариладиган экзоскелет яратди


12:33, 30.01.2018 Технология
 788

Онг кучи ногиронларни фаол ҳаётга қайтариши мумкин.

Швейцариядаги Лозанни Федераль политехника мактаби муҳандислари онг кучи орқали бошқарилувчи қўл экзоскелетини ишлаб чиқишди, бу ҳақда “EPFL” хабар берди.
 
Экзоскелет қуйидагича ишлайди: бемор кўкрагига моторли блок жойланади, ундан қўлга томон бармоқларга бириктирилувчи пай-кабеллари ўтади, улар бошга кийилган ЭЭГ-шлеми юборувчи мия импульсларини қабул қилади ва қўлни қимирлатади. Тизим фойдаланувчи жиҳатларини ҳисобга олади ва смартфонга овоз буйруғи бериш ёки кўз ҳаракати ёрдамида бошқарилиши ҳам мумкин.
 
Ихтирочиларнинг билдиришича, қурилмани тақиш осон ва бу кўп вақтни талаб қилмайди, унинг катта бўлмаган оғирлиги эса ноқулайлик туғдирмайди. Синовлар орқа мия жароҳати ва инсультни бошидан ўтказган одамларда муваффақиятли ўтказилди. Энди олимлар кенг омма фойдаланиши учун қурилма натижаларини яхшилаб, тузилишини мураккаблаштирмоқчи.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Экзоскелет Швейцария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!