Коронавирус сунъий равишда яратилганми?

Олам

image

Хитойнинг Москвадаги элчиси Чжан Ханхуей коронавирус сунъий равишда яратилмагани хақида маълум қилди. Элчи бу ҳақда бугун, 24 февраль куни матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда вирус келиб чиқиши ва тарқалиши бўйича турли фикрлар мавжуд. Буларнинг орасида вирус сунъий равишда яратилгани ҳақидаги қарашлар ҳам кенг тарқалди. Хитой элчиси бу ҳақидаги гап сўзларни мишмиш эканлиги айтди.

"Мен сизга бу вирус сунъий равишда яратилмагани ҳақида аниқ айта оламан", деди у матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқлади. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий "CОVID-2019" номини берди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу касалликка чалинганлар сони 79 561 нафарга етди. Вирус сабабли 2619 киши вафот этди. 25 023 киши касалликдан даволанди. ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари, 28 мамлакатда 1769 нафар одамда касаллик аниқланган, улардан 17 таси бу вирус сабаб ҳалок бўлган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг