...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оддиймас, хорижники! ДХХ 1,5 млрдлик тамаки айланмасига чек қўйди


09:53, 08.05.2018 Жамият
 2 759

Маҳсулотлар Фарғона вилояти чегарасидан олиб кетилаётган вақтида қўлга олинди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирда қўшни давлатдан “Андархон” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келаётган 1,5 млрдлик тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.
 
Таъкидланишича, фуқаро Б.В. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси кўрикдан ўтказилганида автобус салони ва юкхонасида 2 хил турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 184 500 қути “Business Royal” ва “Milano”номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
 
Шундан сўнг олиб борилган қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари давомида Фарғона вилояти Данғара тумани Катта Равон кўчасида яшовчи фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қиймати 105 000 000 сўмлик 15 000 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
 
Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 509 млн. сўмлик жами 199 500 қути хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Темур Назаров

Теглар:тамаки божхона ДХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар