Исроил ва Фаластин яна бир келишувга эришди
Олам
−
25 Февраль 2020
6135Ғазо секторида фаолият юритаётган ХАМАС гуруҳи ва Исроил давлати ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни "Anadolu" агентлиги хабар бермоқда.
Ғазодаги ишончли манбаларга кўра, сулҳ кеча, 24 февраль куни, маҳаллий вақт билан соат 23:30 да кучга кирди.
Аввалроқ, Исроил кучлари Ғазо секторида бир фаластинликни ўлдирган эди. Бунга жавобан ХАМАС Исроил жанубидаги нишонларга 40 дан ортиқ ракета ҳужуми уюштирди. Ғазо Соғлиқни сақлаш идораси вакили Ашраф ал-Қудра Фаластин анклавида жойлашган гуруҳнинг Исроилга қилган ракета ҳужумларида 8 киши жароҳат олганини хабар қилди.
Аввалроқ, савдо урушини тўхтатиш бўйича икки давлат ўзаро келишув имзолаган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси