Молия вазирлиги: Гулнора пулларини қайтармаган
Жамият
−
27 Июнь 2019
8911Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Ўзбекистон халқига мурожаат йўллаб, унда ўзига тегишли бўлган 1,2 млрд АҚШ долларининг давлат фойдасига ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Бугун, 27 июнь куни Молия вазирлиги бу ҳақда расмий баёнот билан чиқди.
“Ижтимоий тармоқларда фуқаро Г. Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд. АҚШ доллари ўтказилди деган хабар тарқалди.
Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади.
Хусусан, ўтган йили давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулк (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушумлар 163 млрд сўмни ёки 20,2 млн АҚШ долларини (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилди.
Жорий йил биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд.сўм ёки 11,8 млн. АҚШ доллари (ўртача курс бўйича) келиб тушди”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси