БААда коронавирус аниқланди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларида янги коронавирус билан касалланган илк бемор аниқланди. Бу ҳақда Амирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилган.

“БААда коронавирус билан касалланган биринчи ҳолат рўйхатга олинди. Беморнинг саломатлиги барқарор, у шифокорлар назоратида”, дейилади вазирлик хабарида. Аммо хабарда бемор кимлиги ва қаерда аниқлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Коронавирус Хитойдан тарқала бошлади. Вирус билан касалланганлар кўплаб мамлакатларда аниқланди. Жумладан, Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия ва Малайзияда қайд қилинган.

Хитойда ушбу вирусдан касалланганлар сони 5974 нафарга етди, қурбонлар сони 132 нафар. Дунё бўйича ушбу вирусни юқтирганлар 6062 нафарга етди. Австралияда янги коронавирус лаборатория усулида кашф қилинди. У касалликни ўрганишга ёрдам бериши тахмин қилиняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус БАА

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг