10 та сайлов участкаси электр таъминотидан узилди – Тошкент ҳокимлиги

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги бир қатор мавзеларда электр энергиясидан узилиш қайд этилгани, оқибатда 10 га яқин сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларида қатор ноқулайликлар юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги электр энергияси узилиши сабабларини очиқлади. 

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖдан маълум қилишларича, бугун, соат 18:39 да Юнусобод тумани “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ “Метроқурилиш” корхонасига сайлов куни ер қазиш ишларини тўхтатиш бўйича огоҳлантириш берилганига қарамасдан, метрополитеннинг янги линиясида қазиш ишлари олиб борилган. Натижада, “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ тасарруфидаги 10 кВ кучланишли “Бухоро 1,2” кабель тармоқларига шикаст етказилган.

Оқибатда туманнинг 13, 14, 17, 18 ва 19 мавзеларида электр таъминоти узилган (Мазкур мавзеларда 10 та сайлов участкалари ҳам электр таъминотидан узилган).

“Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ мутахассислари томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиб, мавзеларда босқичма-босқич электр энергияси таъминоти соат 19:19га  қадар тўлиқ тикланган


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг