Москвада Ҳайит намози жамоат бўлиб ўқилмайди

Олам

image

Бу йил муқаддас Рамазон Ҳайитида ўн минглаб мусулмонлар Москва масжидларига йиғилмайди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар беради.

Россия Федерацияси Мусулмонларнинг диний бошқармаси (МДБ) матбуот хизмати кеча, 14 май куни минтақавий диний ташкилотлар жойлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ҳайит намозининг ўқилиш тартибини белгилаб олишади. Унга кўра, Ҳайит намози чекланган миқдордаги имомлар ва Мусулмонларнинг диний бошқармаси аъзолари иштирокида ўтказилади.

Россияда Ҳайит байрами бу йил 24 майга тўғри келади. Турли ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилларда Москва масжидларига 100 дан 200 минггача мусулмонлар келган.

“Биз, мусулмонлар сифатида, ҳалокатли касалликнинг тарқалишини маъқуллаш учун маънавий ва диний ҳуқуқларга эга эмасмиз. Мусулмонлар сабр-тоқатли ва қонунга бўйсунади. Бундай вазиятда биз бутун жамиятни умумжаҳон таҳдидига масъулиятли муносабатда бўлишга чақирамиз“, дейди Россия Давлат Думаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳиддинов муфтият йиғилишида.

Аввалроқ, Дамир Муҳиддинов карантиндан олдин россиялик мусулмонларга мурожаат билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Рамазон Ҳайит намози

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг