... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Nokia саратонга қарши курашмоқчи


12:30, 26.01.2018 Технология
 1 013

Nokia фақат мобил алоқа воситалари ишлаб чиқариш соҳаси билан чекланиш ниятида эмас.

Nokia ижрочи директори Ражив Сури компания ноёб технология устида ишлаётгани ҳақида гапириб берди. Янги ихтиро саратон касалликларини пайдо бўлишидан бир неча ой олдин айтиб бериши мумкин, бу ҳақда “CNBC” хабар берди.
 
Таъкидланишича, Ражив Сури янги ихтиро ҳақида Швейцариядаги Халқаро иқтисодий форумда гапирган. Саратонни ихчамлаштирилган сканер-билакузук биомаркерлар ёрдамида аниқлайди.
 
“Саратон билан касалланган одам учун ҳар бир ой ва ҳар бир кун муҳимдир”, дейди Сури.
 
Nokia тиббиёт технологияларига жуда катта ишонч билдирмоқда: бу йўналишда янги тадқиқот гуруҳи иш олиб бормоқда.
 
Nokia нинг бу ихтироси организм ҳолати ҳақида айрим белгиларни сканердан ўтказади. Билакузук холестерин миқдори, ишқорлар таркиби, глюкоза миқдорини аниқлайди ва хабар беради. Бундай қурилмани тақиш шифокор қабулигача бўлган “бўшлиқни тўлдиради” ва шифокорни бемор аҳволидан доимий ҳабардор бўлишга имкон беради. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Nokia Саратонга қарши кураш Сканер-билакузук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!