Назарбоевни банкнотлардан ҳам ўчириш бошланди

Олам

image

Қозоғистонда 20 минг тенге номиналидаги янги банкнотадан мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг портрети олиб ташланди. Бу ҳақда КазТАГ хабар бермоқда.

Банкнот жорий йилнинг 1 октябридан муомалага киритилган. Унинг олд томонида Қозоғистоннинг давлат рамзлари, “Қозоқ эли” монументи, “Мангу юрт” тантанали аркаси, қозоқ миллий орнаментининг парчаси “Баскур” ҳамда Мустақиллик йилларини ифодаловчи “30” рақами тасвирланган. Орқа томонда Остона ва Акорда қароргоҳининг панорамали кўриниши мавжуд. Банкнотда 25 та ҳимоя элементи мавжуд ва у дунёдаги энг хавфсизларидан бири ҳисобланади, дейилади хабарда.

Шу пайтгача мамлакатда 2015 йил ва 2021 йил декабрида 20 минг тенгелик банкноталар муомалага чиқарилган. Аҳамиятлиси, январдаги тартибсизликлардан бир ой олдин чиқарилган банкнотларда биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг сурати акс этган. Кейинроқ Миллий банк бу банкнот Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига чекланган тиражда чиқарилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти номи Нур-Султондан Остонага қайтарилган эди. Бундан кўп ўтмай, "Қозоғистон Биринчи Президенти куни" давлат байрамлари қаторидан чиқариб ташланди.


Мақола муаллифи

Теглар

банкнот

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made