Нью-Йоркда Шерали Жўраев хотираси учун 2 кун Қуръон тиловат қилинди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Америкада 5-6 сентябрь кунлари Шерали Жўраев вафоти муносабати билан Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Унга кўра, "Mahalla-USA" Ўзбек-Америка жамияти санъаткорнинг оиласи, яқин қариндошлари ва мухлисларига ҳамдардлик ва таъзия билдириб, мактуб йўллади. Ташкилот ушбу хатда ўзига қарашли бинода хонанданинг хотирасига бағишлаб 2 кун давомида соат 11:00 дан 18:00 га қадар Қуръон тиловат қилинишини билдирган. 

“Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан тақдирланган, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Шерали Жўраев вафот этгани муносабати билан Нью-Йорк штатидаги "Mahalla USA" Ўзбек-Америка Жамияти ҳофизнинг оила аъзоларига, яқин қариндошларга ва кўплаб мухлисларига таъзия изҳор этади”, деб ёзилади хатда.

Шунингдек, "TURKSOY" ташкилоти Бош котиби Султон Раев ҳам хонанданинг вафоти муносабати билан таъзия хати юборди. 

Эслатиб ўтамиз кеча, 6 сентябрь куни мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ва Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам ҳамдардлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерали Жўраев Қуръон Mahalla-USA TURKSOY

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг