... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Холиқова: “Qalampir.uz” айтиш мушкул бўлган гапларни гапириш имкониятини берди”


14:58, 11.11.2016 Жамият
 1 244

Муқаддас Холиқова “Qalampir.uz” сайтидан эканимизни эшитгач, самимий руҳда суҳбатни давом эттирди. Сайтимизга бўлган муносабати билан қизиққанимизда ўз фикрини жон деб билдирди.

Бир ёшга тўлганимиз муносабати билан бизни таниган ва биз уларни яхши танийдиган машҳурларнинг “Qalampir.uz” ҳақидаги фикрларини билишга киришдик. Жумладан, актриса Муқаддас Холиқова билан ҳам боғландик. Улар “Qalampir.uz” сайтидан эканимизни эшитгач, самимий руҳда суҳбатни давом эттирди. Сайтимизга бўлган муносабати билан қизиққанимизда қуйидаги фикрларни билдирди.
 
Муқаддас Холиқова, Ўзбекистон халқ артисти:
 
— “Qalampir.uz” сайтининг ўз номи билан аччиқлиги бор. Рамзий маънода айтганда, агар овқатга ҳам қалампир солинса, иштаҳани очади. Сайт ҳам мухлисларни бироз аччиқлиги билан ўзига тортди.
 
Мени “Қалапмирмунчоқ” кўрсатувига таклиф қилишганида, турли хавотирларда борган эдим. Лекин юқорида айтганимдек, қалампирнинг иштаҳа очувчи хусусияти интервьюда айтиш мушкул бўлган нарсаларни ҳам айтиш имкониятини берди. Бундан ташқари, журналист Қамариддин Шайховнинг одам ичидаги гапни чиқариб олиш маҳорати етарли даражада экани қўл келди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, сайтнинг бир ёши билан табриклайман. Келгуси ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайман.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Qalampir.uz Муқаддас Холиқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар