... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Муфтий Анвар қори ҳақида: “Ўзининг ҳузурига гуноҳлари тўкилган ҳолда чорлади”


12:25, 14.06.2018 Жамият
 19 485

Усмонхон Алимов сўз олиб, Анвар қорининг босиб ўтган умр йўлига тўхталган ва унинг Рамазон ойида вафот этиши ҳосияти ҳақида гапирган.

Жорий йилнинг апрель ойи бошида инсульт хасталигига чалиниб, шифохонага ётқизилган Анвар қори Турсунов кеча, 13 июнь куни вафот этганидан хабарингиз бор. Қори 59 ёшда эди. Кеча аср намозидан сўнг у фаолият юритган “Минор” жомеъ масжидида жаноза ўқилди. Марҳум “Минор” қабристонига дафн этилди.
 
Жанозада илм-фан, маданият ва санъат, спорт, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳанинг кўплаб кўзга кўринган вакиллари иштирок этгани маълум. Жаноза ўқилишидан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўз олиб, Анвар қорининг босиб ўтган умр йўлига тўхталган ва унинг Рамазон ойида вафот этиши ҳосияти ҳақида гапирган.
 
“Рамазон ойининг гуноҳлар кечириладиган даҳасида, Лайлатул Қадр кечалари ўтказилгандан кейин Аллоҳнинг ҳузурига бориш жамики мўмин-мусулмонларнинг орзусидир. Бундай кунлар кимларга насиб этади, кимларга насиб этмайди. Анвар қори акамиз узоқ вақт қаттиқ хасталикдан азият чекиб ётдилар. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг севган бандасига шундай дард бериб, ўша дардни унинг жамики гуноҳларига кафорат қилади. Раббимиз муҳтарам қори акамизни ана шу дард билан поклаб, Ўзининг ҳузурига гуноҳлари тўкилган ҳолда чорлади”, деган Усмонхон Алимов.
 
Шу ўринда марҳум Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Усмонхон Алимов Анвар қори Турсунов Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар