Москвада террорчиларга квартирасини ижарага берган эркак ҳибсга олинди 

Олам

image

Басманний суди Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"да содир этилган теракт иши бўйича саккизинчи айбланувчи Алишер Қосимовни ҳибсга олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Аввалроқ, Россия тергов қўмитаси Қосимовни ҳибсга олишни талаб қилган эди.

Алишер Қосимов теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланмоқда. У теракт ҳақида ҳеч нарса билмагани ва ҳатто унинг квартирасида террорчилар яшаётганидан хабари йўқлигини айтган. У квартирани шунчаки Авито хизмати орқали ижарага берган.

Шунга қарамай, тергов талаби қаноатлантирилиб, Алишер Қосимовга нисбатан 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қосимов Россия фуқароси, Қирғизистонда туғилган, ҳозир Красногорскда яшайди, уч фарзанди бор. У якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, ўзи ишлаган кафени акаси билан бошқарган. 

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Москванинг Басманний суди "Крокус" иши бўйича Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсиддин Фаридун ва Муҳаммадсобир Файзовни (Тожикистон фуқаролари) ҳибсга олди. Уларнинг барчаси уюшган гуруҳ таркибида (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми “б” банди) ўлимга олиб келган теракт содир этганликда айбланган. 

Шундан сўнг, Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ҳибсга олинди –  Аминчон, Диловар ва Исроил Исломов (ота ва бола)лар қуролли ҳужум уюштиришда фойдаланилган Renault автомобилини террорчиларга сотишда гумонланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қўлга олинди Москвадаги теракт айбланувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг