Москвада полиция билан тўқнашган 50 дан ортиқ мигрант ҳибсга олинди

Олам

image

Олдинроқ Москва жануби-шарқидаги “Садовод” бозорида мигрантлар гуруҳи полиция билан тўқнашгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу тўқнашувда иштирок этган 73 нафар мигрантга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Москва умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати хабар берди. 

“51 киши жамоат тартибини бузиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича навбатчи полиция ходимининг қонуний талабига бўйсунмасликда айбдор деб топилди ва уларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш қўлланилди”, дейилади ҳисоботда.

Яна 22 киши чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россия Федерациясига кириш қоидаларини ёки мамлакатда бўлиш режимини бузиш билан айбдор деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 декабрь куни Москва жануби-шарқидаги “Садовод” бозорида мигрантлар гуруҳи полиция билан тўқнашганди. Ушбу тўқнашувда умумий ҳисобда 82 киши ҳибсга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг