... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада 5 нафар ўзбекистонлик газ баллони портлаши оқибатида жабрланди


18:47, 09.02.2018 Олам
 2 396

Жабрланганларнинг 3 нафари оғир аҳволда бўлиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

9 февраль куни эрталаб Москвада газ баллони портлаши оқибатида 5 киши яралангани ҳақида турли хабарлар Россия ОАВларида чоп этилган эди. Сўнгги берилган маълумотларга кўра, жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган.
 
Москва вилоятидаги Торбеево қишлоғида хусусий уйлардан бирининг омборхонасида газ баллони портлаб кетган. Оқибатда эса 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланган. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, жабрланганларнинг 3 нафари жонлантириш бўлимида, яна 2 нафари енгил даражада яраланган.
 
Хабарда айтилишича, портлаш фермада содир бўлган. Ҳодисага эса газ баллонидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Москва Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!