Сурхондарёда яна бир одам ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Олтинсой-Шўрчи” йўналишидаги 4К-592 автомобиль йўлининг 8 км.да бир кишининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Ҳайдовчи 1998 йил туғилган Ў.Қ. Nexia русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада, Nexia русумли транспорт воситаси йўловчиси 1990 йил туғилган А.Х. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарёда “КамАЗ” русусмли юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида ЙТҲ учрагани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг