Чекинаётган коронавирус. Ўзбекистон ва дунёда қандай хушхабарлар бор?

Олам

image

Жонс Хопкинс номидаги Америка университети федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларнинг маълумотларини жамлаган дунёда коронавирус инфекциясидан шифо топганлар сони 1 119 817 кишини ташкил этмоқда. Тошкент вақти билан соат 3:40га кўра, дунёда COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони 3 502 126 кишига етди. 247 107 бемор юқумли касалликнинг қурбонига айланди.

Ўзбекистонда 4 май ҳолатига кўра, коронавирусдан шифо топганларнинг умумий сони 1319 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.

Гонконгнинг ҳар бир фуқаросига коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат томонидан ювилиши мумкин бўлган ниқоблар текин тарқатилади. Таъкидланишича, яқин кунларда расмийлар аҳолига 60 марта ювилиши мумкин бўлган 7,5 миллион ниқобни тарқатишга тайёрланмоқда. Улар Гонконгда эпидемияга қарши кураш учун ажратилган бюджет маблағлари асосида ишлаб чиқилган.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусдан шифо топганлар сони 4 632 кишига етди. Бир кун олдин хабар берилишича, 3 май куни 201 киши инфекция билан зарарланган, уларнинг 91 нафари Токиода қайд этилган.  Японияда коронавирусдан 549 киши вафот этди.

Янги Зеландияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда мамлакат ССВ маълум қилган. “Бугунги кунда биз COVID-19 ҳолатларини қайд этмадик... Инфекциянинг тасдиқланган ва эҳтимолий ҳолатларининг умумий сони ҳанузгача 1487 тани ташкил этади...”, деди соғлиқни сақлаш хизматларининг бош директори Эшли Блумфилд. Сўнгги 24 соат ичида Янги Зеландияда инфекция оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. 1276 киши соғайиб кетган.

Хитойда сўнгги бир кун ичида коронавирус инфекциясидан 53 бемор даволанди, ўлимга олиб келган ҳолатлар қайд этилмади. 3 кишида инфекция аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар бермоқда. Коронавирус тарқалган Хубэй провинциясида кунига бирорта ҳам инфекция ёки ўлим ҳолати аниқланмади, шифохоналарда коронавирус инфекцияси бўлган битта ҳам бемор қолмади.

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус вакцинаси 2020 йил охирида пайдо бўлишини кутмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат маъмурлари ва алоҳида идоралар зарур қоидалар ва рухсатномаларни тасдиқлаш учун “имкон қадар тезроқ ишламоқда”.

Польшада коронавирус пандемияси билан боғлиқ бир ярим ойлик танаффусдан кейин савдо марказлари ишлашга тушди. Ҳукумат қарорига биноан, бу ҳафта коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши туриш учун илгари ўрнатилган чекловларни олиб ташлашнинг иккинчи босқичи бошланади. Март ойининг ўрталарида Польша чет элликлар учун чегараларни ёпишга, Шенген мамлакатлари билан чегараларда назоратни тиклашга, халқаро ҳаво ва темир йўл транспортида йўловчилар ташишни тўхтатишга, одамлар ҳаракатини чеклашга қарор қилган эди. Бундан ташқари, болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, кўнгилочар муассасалар ва бошқа муассасалар ҳам ёпилган 


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг