Модрич Реал мураббийлар штабига қўшиладими?

Спорт

image

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттининг мавсум охирида “қаймоқранглилар” мураббийлар штабига қўшилиш таклифига жавоб қайтарди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Модрич Анчелоттининг ёрдамчиси бўлиш вазифасидан воз кечган, бироқ мураббийга таклиф учун миннатдорлик билдирган.

Қайд этилишича, футболчи яна камида бир мавсумни юқори савияда футбол ўйнаш ниятида.

Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери “Реал”да тўп тепиб келмоқда. Мадрид клуби билан хорватиялик футболчи 24 та совринни қўлга киритган, жумладан, 5 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Модрич мавсум якунлангач Мадрид клубини тарк этиши хабар қилинганди.

Хорватиялик футболчи “қироллик клуби” билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лука Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг