Модрич “Реал”дан кетади

Спорт

image

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич мавсум якунлангандан кейин “Реал Мадрид” клубини тарк этади. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, хорватиялик футболчи “қироллик клуби” билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.

2012 йилда Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Перес Луканинг ўйинларига қизиқиб қолган ва унга 5 йиллик шартнома таклиф қилган. Трансфер нархи ва бошқа ҳисоб-китобларга кўра, Модричнинг Мадрид клубига ўтиши учун тахминан 30 миллион фунт сарфланган. У шартнома имзолаганидан икки кун ўтиб, 2012 йилнинг 29 августида “қироллик клуби” сафида дебют қилган.

Умумий ҳисобда Модрич “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида 3 марта Ла Лига чемпиони, 2 марта Испания кубоги, 5 марта Испания суперкубоги, 5 марта UEFA Чемпионлар Лигаси, 4 марта UEFA суперкубоги ва 5 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Лука Модрич Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг