... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мобил телефонларни 12 дақиқада қувват олдириш имкони яратилди


08:51, 28.11.2017 Технология
 1 804

Компания бу ишланма учун АҚШ ва Жанубий Кореяга патент олиш сўровнома юборган.

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси мобил телефонларни қувват олдриш вақтини 5 мартагача қисқартира оладиган ва телефон батареясининг узоқ йиллар хизмат қилишига олиб келадиган ускунани тақдим этди.
 
Бу ҳақда Samsung Advanced Institute of Technology конгломератининг тадқиқот бўлими хабар бермоқда.
 
Мутахассислар графеннинг 3 ўлчамли объектларини таҳлил қилишди. Унинг асосида яратилган ускуна тез вақт ичида қувват тўлдириш ҳамда хизмат қилиш муддатини узайтириш имконини беради.
 
Маълумотларга кўра, янги ускуна орқали мобил телефонларни 12 дақиқа ичида тўлиқ қувватлантириш мумкин. Бу ускуна 5 даражадан 60 даражагача бўлган ҳароратда ҳам ишлай олади.
 
Компания бу ишланма учун АҚШ ва Жанубий Кореяга патент олиш сўровнома юборган.
 
Графен – кимёвий бирикмалар асосида боғланган углерод атомларининг ягона қатламидир. У бақувватлилиги ва ноёб электрик хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.
 
Графенни яратганлари учун россиялик Константин Новоселов ваАндрей Гейм 2010 йилда физика йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритганлар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мобил телефон Технология Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар